2016 йил ёзида Microsoft йирик Windows 10 янгиланишини чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2016 йил ёзида Microsoft йирик Windows 10 янгиланишини чиқаради

2016 йил ёзида Microsoft йирик Windows 10 янгиланишини чиқаради

Хусусан, бегона ишлаб чиқувчиларга гўёки Edge браузери учун кенгайтиришлар яратиш рухсати берилади.

Microsoft корпорацияси 2016 йилнинг ёзида Windows 10 операцион тизими учун йирик янгиланиш жорий этишни кўзламоқда, деб хабар қилади WinBeta. Унинг код номи – Redstone. Ҳозирда корпорацияда ушбу янгиланишга қандай янги вазифаларни қўшиш устида ўйланишмоқда, аммо янгиликлар ҳақида маълум ахборот ҳам мавжуд.

Биринчидан, бегона ишлаб чиқувчиларга гўёки Edge браузери учун кенгайтиришлар яратиш рухсати берилади; бу каби имкониятлар, масалан Firefox ва Chrome томонидан тақдим этилмоқда.

Иккинчидан, Microsoft компаниясида гўёки iOS ва OS X тегишли Continuity технологиясини эслатувчи нарса ҳақида гапирилмоқда. Яъни, Windows 10 платформасидаги смартфон фойдаланувчиси мобил қурилмасида сайт томоша қилишни бошлаб, сўнгра ҳудди шу операцион тизимдаги стол компьютерида тўхтаган жойидан давом эттириб кетиши мумкин бўлади. Қайд этилишича, Microsoft мазкур технологиядан фойдаланишга бегона ишлаб чиқувчиларга рухсат беришни кўзлаган, шунинг учун у операцион тизим таркибига кирадиган иловалардагина мавжуд бўлмайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru