Mediatek Helio X30 процессорининг овозаси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Mediatek Helio X30 процессорининг овозаси

Mediatek Helio X30 процессорининг овозаси

Шу кунларда Qualcomm компанияси энг илғор технологияларни ўзида жамлаган Snapdragon 820 флагман процессорини оммага тақдим этди. Унинг рақобатчиси ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ. Интернетда MediaTek Helio X30 янги процессори ҳақида маълумотлар урчиди.

Бу йилда MediaTek компанияси Helio процессорларининг янги линейкасини ишга туширди. Дастлабки Helio X10ни ўрта нархли ва қиммат смартфонларнинг ичига жойлаш бошланган. Ўн ядроли Helio X20 амалиётга татбиқ этилганича йўқ, аммо рақобатчиларидан бирмунча устунлиги ва X10га қараганда 40 фоиз самарали ишлаши олдиндан маълум.

Х30 модели Х20 сингари Tri-Cluster архитектурасида яратилади, аммо бошқа ядро ишлатилади. Компаниядан сизиб чиққан хабарга кўра, Helio X30га 2,5 ГГц частотали тўртта Cortex-A72 ядроси, 1,5 ГГц частотали иккита Cortex-A53 ядроси ва 1 ГГц частотали иккита Cortex-A35 ядроси ўрнатилади. Ушбу хабарга ишонсак, Х30нинг саккизта ядроси бўлади.

Аммо Helio X30 ҳақидаги хабар фақат бу эмас. Ёз охирида ОАВ орқали тарқатилган ахборотда тўрт кластерли архитектура ва ўн ядро ҳақида сўз юритилган эди. Шунингдек, 4 ГБ тезкор хотирали LPDDR4 RAM ва ёрқин графикали ARM Mali-T880 GPU ҳақида эслаб ўтилган.

Янги процессорнинг қачон ишлаб чиқарилиши, ҳозирча, номаълум.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru