Apple бармоқ сканерига эга OLED-экран ишлаб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple бармоқ сканерига эга OLED-экран ишлаб чиқди

Apple муҳандислари алоҳида бармоқ сканеридан воз кечиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». АҚШ патентлар ва савдо белгилари бюроси тегишли аризани 19 ноябрь куни эълон қилди.

Foto: “Hi-tech.mail.ru”

Сентябрь ойида Business Коrеа нашри Apple’нинг органик ёруғлик диодли дисплейлар ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи компанияларидан бири билан бутловчи қисмлар етказиб бериш ҳақида музокаралар олиб бораётганини маълум қилганди. «Ички сенсорли экранга эга кремний-OLED дисплейи» номли патент аризаси буни қисман тасдиқлайди.

Ҳужжатда айтилишича, технология замонавий сенсорли OLED-экран ва бармоқ сканерини ўзида бирлаштиради.

Инновацион дисплей транзисторлар массиви, бир неча қават металл қоплама, қатламлараро бирикиш, рангли фильтрлар, OLED қатламлари, сенсорлар ва қатор қўшимча компонентлардан иборат.

Ишлаб чиқувчилар уни смартфон ва, эҳтимол, планшетларда визуал ахборотни акс эттириш воситаси сифатида, шунингдек, дактилоскопик мақсадда қўлламоқчи.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru