WhatsApp’да видеоқўнғироқлар функцияси пайдо бўлиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

WhatsApp’да видеоқўнғироқлар функцияси пайдо бўлиши мумкин

WhatsApp’да видеоқўнғироқлар функцияси пайдо бўлиши мумкин

Facebook компанияси томонидан сотиб олинган WhatsApp оммабоп дастурида эҳтимол яқин орада видеоқўнғироқлар функцияси пайдо бўлади. Бу функция дастурнинг синов версияларига қўшилгани ҳақидаги маълумотлар бор, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Шу тариқа WhatsApp дастури функционаллиги бўйича Microsoft компаниясига тегишли Skype хизматидан қолишмайдиган бўлади.

Маълумки, жорий йилда мессенжер овозли қўнғироқлар функцияси билан таъминланганди. Facebook’нинг бошқа чат-дастури – Facebook Messenger’да овозли қўнғироқлар ва видеоқўнғироқлар аллақачон амалга оширилган.

Янги функция ҳақидаги ахборот германиялик фойдаланувчилардан олинди, улар дастурнинг синов версиялари (бета-версиялари)да суҳбатдош билан “юзма-юз” гаплашиш имконини берадиган янги функциянинг борлигини аниқлашган.

Суҳбат пайтида овозни ўчириб қўйиш ва смартфоннинг олди ва орқа камералари ўртасида ўтиш мумкин. Суҳбатдошни кўрсатиб турадиган кичкина квадрат ойначани экран бўйлаб эркин ҳаракатлантириш мумкин.

Тахминларча, WhatsApp’нинг ҳаммабоп версияларида янги функция яқин ҳафталарда пайдо бўлиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru