Янги Samsung Galaxy S эгилувчан дисплей билан жиҳозланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги Samsung Galaxy S эгилувчан дисплей билан жиҳозланади

Янги Samsung Galaxy S эгилувчан дисплей билан жиҳозланади

Samsung’нинг Galaxy S сериясидаги янги смартфони икки кўринишда чиқади, улардан бирида смартфон иккала томонига эгилган дисплейга эга бўлади. Бу ҳақда The Verge хабар берди.

Компаниядаги манбанинг хабар беришича, янги қурилманинг дисплейи диагонали 5,1 дюймни ташкил қилади (худди Galaxy S5 каби). Аввалроқ Samsung дисплейи бир томонга эгилган Galaxy Note Edge смартфонини намойиш қилган эди. Бироқ смартфон чекланган миқдорда чиқарилган ҳамда асосан Кореяда сотилган.

Айни кунда Samsung’га ноодатий экранли смартфонлар бозорида рақобатчи бўла оладиган ягона компания LG ҳисобланади. Бу компания CES 2015 кўргазмасида икки томондан эгилган дисплейли смартфонни намойиш қилган эди. Бундан ташқари, LG корпуси бироз букилган G Flex смартфонини ишлаб чиқарди. Samsung ҳам шунга ўхшаш Galaxy Round моделига эга. Бу смартфон ҳам фақатгина Корея бозорига чиқарилган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru