Сурхондарёда валюта олди-сотдиси билан ноқонуний шуғулланувчилар қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сурхондарёда валюта олди-сотдиси билан ноқонуний шуғулланувчилар қўлга олинди

Сурхондарёда валюта олди-сотдиси билан ноқонуний шуғулланувчилар қўлга олинди

Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан бир қанча қонун бузилиши ҳолатларига чек қўйилди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» газетаси.

Департаментнинг Шўрчи туман бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан «Шўрчи−Тошкент» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Nexia русумли автомашина кузатувга олиниб, Бойсун тумани «Дарбанд» ЙПХ масканида департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, фуқаро Ш. Ҳошимовнинг ён чўнтагида 21 минг 300 АҚШ доллари борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговолди текширув ҳаракатлари давомида Ш. Ҳошимов 21 минг 300 АҚШ долларидан 8 минг 300 долларини фуқаролардан келгусида муомалага киритиш учун сотиб олганлиги ва 13 минг доллари эса мунтазам валюта савдоси билан қонунга хилоф равишда шуғулланувчи фуқаро Б. Валиевга тегишли экани аниқланди. Қонунбузарларнинг ушбу валюталарни сотиш учун Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, шўрчилик Б. Шерханов ва Б. Маматовлар тадбирга жалб қилинган фуқарога ҳар 100 АҚШ долларини 288 минг 800 сўмдан ҳисоблаб, 9500 АҚШ долларини 27 млн. 436 минг сўмга сотган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан суд ўзининг одилона ҳукмини ўқиди. Олинган барча валюта қимматликлари давлат эгалигига ўтказилиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланди.

Фото: Motto.net.ua
Текст: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru