ШҲТ бош котиби: «Ислом Каримов шахси кўламини тарих ва авлодлар баҳолайди» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ШҲТ бош котиби: «Ислом Каримов шахси кўламини тарих ва авлодлар баҳолайди»

ШҲТ бош котиби: «Ислом Каримов шахси кўламини тарих ва авлодлар баҳолайди»

«Ислом Каримов шахси кўламини тарих ва авлодлар баҳолайди», — деди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Рашид Алимов. Унинг қайд этишича, ШҲТ бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевақт вафоти ҳақидаги хабар чуқур қайғу билан қарши олинди. Ҳамдардлик мактуби матни ШҲТ Котибияти томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар берди.

«Ислом Абдуғаниевич Каримов атоқли шахс, доно ва зийрак давлат арбоби эди. Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги кенг миқёсли қайта ўзгаришлар ҳамда туб ислоҳотлар, миллий маданиятнинг оёққа туриши ва тикланиши, халқаро ҳамжамиятда эришилган обрў ва ҳурмат, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида эришган бошқа кўплаб ютуқлари унинг биринчи халқ сайлаган Президенти номи ва фаоллигига бевосита боғлиқ», — қайд этиб ўтди бош котиб.

ШҲТ бош котиби Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ўзбек халқига, шунингдек, марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини изҳор этди.

Теглар: Islom Karimov

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru