Ўзбекистонлик Twitter фойдаланувчилари #NavrUZ хештегини жаҳон трендига олиб чиқишга ҳаракат қилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-03-2015 | 16:59 ZAMIN.UZ / Узбекистон / 09 Март 2015
887

Ўзбекистонлик Twitter фойдаланувчилари #NavrUZ хештегини жаҳон трендига олиб чиқишга ҳаракат қилади

Ўзбекистонлик Twitter фойдаланувчилари #NavrUZ хештегини жаҳон трендига олиб чиқишга ҳаракат қилади

Ўзбекистонлик Twitter микроблоги фойдаланувчилари #NavrUZ хештегини жаҳон трендига олиб чиқиш мақсадида акция ўтказишни режалаштирди, деб хабар беради Uz24.uz.

Акцияда Ўзбекистондаги фаол блогерлар, таниқли шахслар ҳамда ушбу ғояни қўллаб-қувватлашга тайёр инсонлар иштирок этади. Шу мақсадда янги ҳафтадан бошлаб (9 март) пойтахтдаги Samarqand Darvoza ва Next савдо марказларида хештег логотипи туширилган стендлар ўрнатилади. Стендлар қаршисида истаган киши суратга тушиши ва уни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаши мумкин.

Бу каби акция ўзбекистонлик Twitter фойдаланувчилари учун илк бора ташкил этилаётгани йўқ. 2012 йилда Мустақиллик байрами муносабати билан #uzb21 ҳамда 2014 йилда #IrmatovBest хештеги жаҳон трендига чиқарилган эди.

Манба: www.daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru