2017 йилнинг бошида Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилади. Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Самарқандда ўтказган музокараларида шу ҳақда келишиб олинган. Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси доирасида Ўзбекистон – Туркия сармоявий форуми ҳам ташкил этилади.
Давлат раҳбарлари ушбу учрашув давомида эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариб, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликнинг янги саҳифасини очишга хизмат қилишига қатъий ишонч билдирдилар.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Туркия Ўзбекистоннинг анъанавий ва муҳим савдо шерикларидан биридир. 2015 йилда ўзаро савдо ҳажми 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Аммо томонлар қайд қилганидек, бу рақамлар мамлакатларимиз салоҳиятини акс эттирмайди. Бу миқдорни яқин йиллар ичида 2-3 марта ошириш учун етарли имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Туркиянинг 500 га яқин фирма ва компаниялари фаолият юритмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинган Туркия сармояси ҳажми 1 миллиард доллардан ошади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради