6 840
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” яна 4 та Вoeing-787 Dreamliner самолётларига буюртма берди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК яна 4 та Вoeing-787 Dreamliner русумли самолёт сотиб олишни режалаштирган. Американинг Boeing компанияси ўзининг расмий сайтида 2016 йилда мазкур турдаги самолётларга берилган буюртмалар ҳақидаги маълумотларни чоп этди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Улар орасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳам бор. Хабарда буюртманинг молиявий қиймати ҳақида маълумот келтирилмаган.
Айтиш керакки, айни вақтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси таркибида иккита Вoeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолёт бор. “Орзулар кемаси” дея эътироф этилувчи самолётлар ўтган йилнинг август ва ноябрь ойларида қабул қилиб олинган.
Вoeing-787 самолётлари шу вақтгача Тошкентдан Дубай, Деҳли, Истанбул, Тел-Авив, Олма-ота, Москва ва Рига шаҳарларига парвоз қилишга улгурди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради