1 июлдан Ўзбекистон ОТМларининг магистратура йўналишларига ҳужжат қабул қилиш бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

1 июлдан Ўзбекистон ОТМларининг магистратура йўналишларига ҳужжат қабул қилиш бошланди

1 июлдан Ўзбекистон ОТМларининг магистратура йўналишларига ҳужжат қабул қилиш бошланди

2015 йил 1 июль куни Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) 2015—2016-ўқув йили учун магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Жорий йилда 68 та ОТМларга 5 минг нафар магистр талабалар қабул қилиниши режалаштирилган.

Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
  • олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
  • 086-У — шаклдаги тиббий маълумотнома.


Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги №206-сонли қарорига асосан, «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур ОТМ магистратурасига қабул айнан ўша Низомга асосан олиб борилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru