UzMedExpo кўргазмаси 29 сентябрдан иш бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UzMedExpo кўргазмаси 29 сентябрдан иш бошлади

UzMedExpo кўргазмаси 29 сентябрдан иш бошлади

29 сентябрь – 1 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да саккизинчи халқаро ихтисослашган “UzMedExpo-2015” тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазма Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Халқаро кўргазма “IEG Uzbekistan” халқаро компанияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзфармсаноат”, “Дори-дармон” акциядорлик компаниялари, Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа бир қатор хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларнинг юртимиздаги ваколатхоналари ассоциацияси кўмагида ташкил этилади.

Кўргазма қуйидаги асосий анъанавий бўлимларни ўз ичига олган:
тиббиёт техникалари, қурилмалари ва диагностика;
лаборатор тиббиёт;
стоматология;
фармацевтик дори-дармонлар ва воситалар;
гўзаллик ва саломатлик.

Иштирокчи компаниялар кўргазмада миллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар эришган ютуқларни намойиш этишади. Тиббиёт ва стоматология техникалари, қурилмалари, фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчилар, шифохоналар кўргазмада ўз маҳсулотлари ва хизматларини республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрганларга намойиш этиш имконига эга бўлишади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru