Ўзбекистонда 2014 йил давомида 23та фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда 2014 йил давомида 23та фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилади

Токелаудаги қуёш электр станцияси © blyamblyam.com
Фарғонада Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергияни иқтисод қилувчи технологияларни татбиқ этишга кўмаклашиш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистонда ноанъанавий ресурслар, жумладан, қуёш энергиясидан кенг фойдаланишга йўналтирилган зарур меъёрий-ҳуқуқий база шакллантирилмоқда. Қайд этишларича, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда қуёш қурилмалари ишлаб чиқарувчи 20дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қошида ташкил этилган «Эко-энергия» илмий-татбиқий маркази ҳам бу борада муайян ишларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон бўйича умумий қуввати 9,4 Квт бўлган 19 фотоэлектр станция ўрнатилиб, ишга туширилди. 2014 йил охиригача яна тўрт станцияни фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Тадбирда муқобил энергия манбаларини жорий қилиш ва улардан фойдаланиш кўникмасини ўргатиш билан боғлиқ тажриба лойиҳаларини амалга ошириш масаласи юзасидан фикр алмашилди, таклифлар билдирилди.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru