Пан Ги Мун: КХДРнинг ядро синови Сурия инқирозидан жиддийроқдир » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Пан Ги Мун: КХДРнинг ядро синови Сурия инқирозидан жиддийроқдир

Пан Ги Мун: КХДРнинг ядро синови Сурия инқирозидан жиддийроқдир

БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг баёнот беришича, КХДРнинг ядро синовлари жаҳон ҳамжамияти дуч келаётган жиддий муаммолардан биридир, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Бош котибнинг қайд этишича, Шимолий Кореянинг ядро қуролини қўллаши оқибатлари Сурия инқирози ва бошқа можароларнинг оқибатларидан ҳам аянчлироқ бўлиши мумкин.

«Мен улар нима учун ўзларини шундай тутаётганини тушуна олмаяпман. Албатта, оддий корейс фуқароси ҳамда Бош котиб сифатида бундай вазиятдан жудаям ташвишдаман», — деган Пан Ги Мун.

КХДР 9 сентябрь кун ядро синови ўтказгани хабар қилинган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru