Путин Россиянинг МДҲда раислик қилишига Украинанинг қарши чиқишига жавоб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Путин Россиянинг МДҲда раислик қилишига Украинанинг қарши чиқишига жавоб берди

Путин Россиянинг МДҲда раислик қилишига Украинанинг қарши чиқишига жавоб берди

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг 2017 йилда МДҲда раислик қилишига Украинанинг эътироз билдиришига изоҳ берди.

Украинанинг Бишкекдаги элчиси Николай Дорошенко Россия халқаро ҳуқуқ меъёрини бузгани ва Украинанинг бир қисмини қўшиб олгани сабабли Киев Россияга МДҲда раислик қилишнинг берилишига қарши эканлигини айтган.

Путин Украина МДҲ кенгаши иши бўйича ўз таклифларини билдира олмаслигини айтди.

"Россиянинг МДҲда раислигига келсак, Украина, афсуски, МДҲ низомини имзоламаган ва ратифиция қилмаган ва шунинг учун бу тузилманинг иши бўйича ўз таклифларини киритишга даъвогарлик қилиши дргумон", деб айтди Путин.

Аввалроқ МДҲ саммитида 2017 йил 1 январдан ҳамдўстликда раислик қилишнинг Россияга ўтиши ҳақидаги қарор расмийлаштирилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru