Куч тузилмаларидаги манба Россия мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти Сочи яқинида ҳалокатга учрашида теракт версияси деярли истисно қилинади, деб айтди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлигига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
"Самолёт ҳарбий мақсаддаги, яхши қўриқланадиган объект ҳисобланувчи "Чкаловский" аэродромидан ҳавога кўтарилган. У ерга самолётга портловчи қурилма қўйиш учун яширинча киришнинг иложи йўқ", деб айтди манба.
Унинг айтишича, Сочи аэропорти ҳам кучайтирилган тартибда қўриқланади ва у ерга ҳам бегона шахсларнинг кириши истисно қилинмоқда.
Шошилинч хизматлардаги манба самолётнинг фалокатга учрашида унинг қолдиқларининг катта ҳудудга сочилиб кетишига изоҳ бериб, бу самолётнинг сув сирти билан тўқнашишида ҳосил бўлган гидрозарба оқибатида юз берган бўлиши мумкинлигини айтди.
Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати самолётнинг ҳалокатга учрашига теракт сабаб бўлиши мумкинлигини текшираётгани маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси