20:27 / 18.01.2017
5 576

Франция IT-мутахассислар, стартаперлар ва инвесторларга тўрт йиллик визаларни жорий қилади

Франция IT-мутахассислар, стартаперлар ва инвесторларга тўрт йиллик визаларни жорий қилади

Франция ҳукумати French Tech Visa дастури ишга туширилганини маълум қилди. Унинг доирасида техника соҳасидаги хорижий мутахассислар ўзлари ва оиласи учун енгиллаштирилган тартибда виза олишлари мумкин. Бу ҳақда "TechCrunch"га асосланиб "Кун.уз" ёзмоқда.

French Tech Visa лойиҳаси IT-соҳасида ишловчи хорижликлар: стартап асосчилари ва ходимлари, мутахассислар, Франциядаги стартапларга қўшилишни истовчилар, шунингдек инвесторларга мўлжалланган.

Виза тўрт йилга берилади, уни чўздириш ҳам мумкин. Франция ҳукумати виза олган инсон ва унинг оила аъзоларига мамлакатда доимий яшаш ҳамда ишлашга рухсат берилишини кафолатлайди.

Бундан ташқари, ҳукумат Франциянинг етакчи юзта стартапи рўйхатини тузишни ҳамда бу компаниялардан ҳар бирига French Tech Visa визасини олган хорижлик мутахассисни ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда. Шу билан бир қаторда, виза олувчи унинг муддати давомида танланган компанияда ишлаш мажбуриятига эга эмас.

Мамлакат ҳукумати дастур қачондан ишга туширилишига аниқлик киритмади, лойиҳа сайтида у яқин орада жорий қилиниши айтилган.

Маълумот учун, Францияда айни дамда ишбилармонлар учун 2015 йилда ишга туширилган French Tech Ticket дастури бор. Бу лойиҳа иш визаларини тақдим этиш, шунингдек жамоанинг ҳар бир аъзосига 14 дан 28 минг еврогача грант ажратиш, бепул офис ва маъмурий масалалар бўйича кўмакни ўз ичига қамраб олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция IT-мутахассислар, стартаперлар ва инвесторларга тўрт йиллик визаларни жорий қилади