Сингапур ҳукумати 5та компанияни ҳавони ифлослантирганликда гумон қилиб, текширув бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сингапур ҳукумати 5та компанияни ҳавони ифлослантирганликда гумон қилиб, текширув бошлади

Сингапур ҳукумати 5та компанияни ҳавони ифлослантирганликда гумон қилиб, текширув бошлади

Сингапурда 5та компания ўрмон ёнғинлари ва унинг натижасида ҳавонинг кучли даражада заҳарланишига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Ҳукумат айни вақтда бу компанияларни текширишни бошлаган. Бу ҳақда "Стрейтс таймс" хабар берди.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича миллий агентлик сунъий йўлдош, метеорологик маълумотлар, ёнғин ўчоқлари ва тутунларнинг ҳаракатланиш йўналишлари асосида бу борадаги далилларни йиғишга киришган.

Бу муаммоларга алоқадорликда гумон қилинаётган компаниялардан биттаси сингапурликларга, 4таси эса индонезияликларга тегишли ҳисобланади.

Сингапур қонунчилигига кўра, ҳавонинг ифлосланишида айбланган юридик шахслар 72 минг доллардан 1,4 млн долларгача бўлган миқдордаги жарималар билан жазоланиши мумкин.

Сингапур атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазири Вивиан Балакришнаннинг маълум қилишича, ҳавонинг заҳарланиши инсон омили билан боғлиқ ва бунинг учун жазо берилиши керак.

Бугунга келиб, Сингапурда ҳавонинг ифлосланиш даражаси 2 кун олдинги 320 бирликдан 90-120 бирликкача тушган.
25 сентябрь куни мавжуд вазият туфайли мамлакатдаги бошланғич ва ўрта мактаблар ҳамда боғчалар ёпилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru