Дунёдаги сўнгги тўртта оқ каркидондан бири АҚШдаги ҳайвонот боғида вафот этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-11-2015 | 16:06 ZAMIN.UZ / Дунё / 23 Ноябр 2015
564

Дунёдаги сўнгги тўртта оқ каркидондан бири АҚШдаги ҳайвонот боғида вафот этди

АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Диего ҳайвонот боғида шимолий оқ каркидон 41 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». У бутун дунё бўйича ушбу ноёб турнинг тўрт вакилидан бири эди.

Дунёдаги сўнгги тўртта оқ каркидондан бири АҚШдаги ҳайвонот боғида вафот этди

Сан-Диего зоопаркида 1989 йилдан буён яшаётган Нола лақабли каркидонда сўнгги вақтларда фаолликнинг сусайиши ва иштаҳанинг йўқолиши кузатилган. У, шунингдек, тос суяги қисмида ривожланган инфекциядан ҳам азоб чеккан.

Сўнгги кунлар ичида Ноланинг аҳволи анча ёмонлашгач, ҳайвонот боғи жамоаси каркидонни заҳарлаб ўлдиришга қарор қилди.

Турнинг энг сўнгги вакиллари — бир эркак ва икки урғочи шимолий оқ каркидон Кениядаги экваториал табиат қўриқхонасида сақланади.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru