Россия Украинага газ етказиб беришни тўхтатади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-11-2015 | 15:40 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Ноябр 2015 года
541

Россия Украинага газ етказиб беришни тўхтатади

Россия Украинага газ етказиб беришни тўхтатади. Бу ҳақда «Газпром» раҳбари Алексей Миллерга таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Россия Украинага газ етказиб беришни тўхтатади

«Бугун (25 ноябрь) эрталаб 10:00 ҳолатига кўра, Украина ‘Нафтогаз’и Россия газининг олдиндан тўланган ҳажмини батамом олиб бўлди. Янги тўлов амалга оширилгани йўқ. ‘Нафтогаз’ газ етказиб бериш ҳақида талабнома тақдим этгани йўқ. Шу тариқа, Украина компаниясидан янги тўловлар тушмагунича, газ етказиб бериш тўхтатилади», — деди «Газпром» раҳбари.

Миллер сўзларига кўра, Россия газини сотиб олишдан бош тортиш Россия газини Европага Украина йўлаги орқали транзит қилиш учун жиддий рискларни юзага келтиради, чунки Украина ер ости омборларидан газни олиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Қримнинг энергетик қамал қилинишига жавобан, 24 ноябрь, сешанба кундан Украинага кўмир етказиб беришни тўхтатгани хабар берилган эди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru