Украинада адашиб қолган ҳарбий хизматчилар Россияга қайтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 00:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
411

Украинада адашиб қолган ҳарбий хизматчилар Россияга қайтарилди

Украина билан чегарани тасодифан кесиб ўтган Россия ИИВ ички қўшинларининг икки нафар ҳарбий хизматчиси россиялик чегарачиларга топширилди. Бу ҳақда ички қўшинлар матбуот хизмати раҳбари Василий Панченков маълум қилди, дея хабар беради Meduza.

Foto: “TASS”

«Ҳарбий хизматчилар поездда Краснодар ўлкасидаги ўқув марказига йўл олган. Поезд Ростов вилоятининг ‘Чертково’ бекатида тўхтаганида вагондан тушган ва Меловое аҳоли пункти атрофида тасодифан Украина ҳудудига кириб қолган. Улар атайин чегарани бузмаган, қуролсиз бўлган ва қўшни давлат ҳудудида эканлигини билмаган», — дея таъкидлаган Панченков.

Россиялик ҳарбий хизматчиларга чегарани бузиб ўтганликлари учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги суд қарори берилган ва россиялик чегарачилар қўлига топширилган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru