Сергей Лавров Россиянинг Суриядаги элчихонаси миномётдан ўққа тутилганини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-11-2015 | 00:23 ZAMIN.UZ / Дунё / 28 Ноябр 2015 года
424

Сергей Лавров Россиянинг Суриядаги элчихонаси миномётдан ўққа тутилганини маълум қилди

Россиянинг Суриядаги ваколатхонаси хавфсизлигини кучайтириш зарурати ортиб бормоқда: яқинда Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси яна миномётлардан ўққа тутилган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Foto: AFP

«Дамашқдаги дипломатик ваколатхонамиз, умуман, Суриядаги фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш йўлида қилаётган саъй-ҳаракатлари учун Сурия томонига миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бундай чораларга эҳтиёж сақланиб қолмоқда, ҳатто кучаймоқда: 23 ноябрь куни элчихонамиз ҳудудига яна миномёт снаряди тушган», — дея таъкидлаган Лавров суриялик ҳамкасби Волид Муаллим билан музокаралари чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Суриядаги элчихонаси илгари ҳам миномётдан бир неча марта ўққа тутилганди.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru