7 730
Йилига 400 минг кишининг ёстиғини қуритадиган касалликка оддий қайнатма шўрва қарши туради
Фото: «Mybooking.uz»
Лондондаги Империал коллеж олимлари гўшт ва сабзавотли шўрвалар безгакни чақирувчи хавфли «Plasmodium falciparum» паразитининг ҳаётий циклини тўхтатишини аниқлашди. Бу ҳақда «MedicalXpress» пресс-релизида маълум қилинган.
Тадқиқотчилар уйда тайёрланган 56 хил қайнатма шўрва намуналарини таҳлил қилишди: бу рецептлар авлоддан-авлодга ўтиб келган ва безгакни даволашда қўлланилган. Олимлар фильтрланган экстрактларни «P.falciparum» билан бирга 72 соат давомида инкубация қилишди. Буни қарангки, беш хил шўрва чиндан ҳам паразит кўпайишини 50 фоизга секинлатиб, унинг етилишини тўхтатар экан.
Безгакка қарши курашда самарали қайнатма шўрва хилма-хил. Шу боис олимлар айнан қайси маҳсулотлар фойдали эканлигини ҳозирча билишмайди. Уларни келгуси тадқиқот ва клиник тажрибаларда аниқлашга тўғри келади.
Безгак қўзғатувчиси оддий «Plasmodium»нинг бир тури ҳисобланади. Касаллик эса чивинлар орқали тарқалади. Бу инфекция йилига қарийб 400 минг кишининг ёстиғини қуритади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди