Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан жорий йил 24-27 август кунлари Guangdong Hong Kong Macao Greater Bay Area Smart Transportation Industry Expo кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди.
Ушбу стендда сўнгги 7 йил ичида транспорт соҳасида, йўл қурилиши, инфраструктурани янгилаш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, "Ўзбекистон транспорт соҳасида ривожи ва имкониятлари" мавзусида тақдимот ташкил этилди.
Кўргазма доирасида иштирокчилар билан Ўзбекистонда йўл қурилиши соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва жойлардаги ҳолат билан яқиндан танишиш мақсадида мамлакатга сафарлар ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.
Хитой томони жорий йилда "Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой" янги темирйўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича мамлакатлар раҳбарлари саъй- ҳаракатларини юқори баҳолаб, ушбу темирйўл лойиҳаси амалга ошгач, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси янада ошишини таъкидладилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди