Фото: AFP
Исроил ва ҲАМАС ташкилоти ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув деярли якунланмоқда.
“Шартномада жами 18 та банд бор. Улардан 14 таси якунланди”, дейди АҚШ ҳукуматининг юқори мартабали амалдорларидан бири.
Унинг сўзларига кўра, исроиллик гаровга олинганлар ва фаластинлик асирларни алмашиш шартлари, шунингдек, Исроил қўшинларининг Ғазодан олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ масалалар ҳамон ҳал этилмаган. Исроил қамоқхоналарида жазо ўтаётган бир неча юз фаластинлик маҳбуслар ўтган йил 7 октябрдаги босқин пайтида ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар эвазига озод этилиши кутилмоқда.
“Ҳар бир гаровга олинган исроиллик учун маълум миқдордаги фаластинлик маҳбуслар озод қилинади”, дея қўшимча қилган америкалик амалдор. Шу билан бирга, БМТ Хавфсизлик Кенгаши яна бир бор Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирган.
“Биламизки, қолган гаровга олинганларни қутқариш ва фаластинлик тинч аҳолининг азоб-уқубатларини енгиллаштиришнинг энг яхши йўли музокаралар натижасида ўт очишни тўхтатишдир”, дейди БМТ элчиси Линда Томас-Гринфилд.
Унинг Хитой, Буюк Британия, Франция, Япония ва Россиядаги ҳамкасблари ҳам шундай чақирувлар билан чиққан. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди