19:18 / 29.10.2024
39

Балиқ ёғи нимаси билан хавфли: омега-3 нинг биз билмаган зарари

Балиқ ёғи нимаси билан хавфли: омега-3 нинг биз билмаган зарари
Фото: СcиТеч Daily
Балиқ ёғи ХХ аср бошларидан буён энг машҳур озуқавий моддалардан бири бўлиб келмоқда. Кўплаб ёш-у қари инсонлар омега-3 моддасини капсула шаклида ичишга одатланиб ҳам қолган. Бироқ шифокорлар балиқ ёғини тиббий таҳлил ўтказмасдан ичишни тавсия этмайдилар, деб ёзади Tengrinews.kz.

Балиқ ёғининг фойдаси

Омега-3 моддасининг ҳужайраларни қуришдан сақлаш, юрак-қон томир тизим фаолиятини рағбатлантириш ва шу каби кўплаб фойдали томонлари мавжуд, аммо уни шунчаки ва ҳар эҳтимолга қарши қабул қилиш нотўғри қарор бўлиши мумкин. Бунга сабаб омега-3 нинг ўзида юқори миқдорда ёғ кислоталарининг сақлашидир.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, омега-3 юрак хасталикларига чалинишни 10-15 фоизга камайтириши мумкин. Бунинг учун кунига икки граммдан омега-3 истеъмол қилиш лозим. Шунингдек, балиқ ёғи кўз тўр пардасини асрайди ва яллиғланишга қарши табиий антиоксидант сифатида таъсир қилади.

Фото: Freepik
Балиқ ёғи терини ултрабинафша нурланишидан ҳимоя қилади, тери саратони хавфини камайтиради ва яралар ва шикастланишларнинг тезроқ битишига ёрдам беради. Бундан ташқари, олимлар ҳомиладорлик даврида омега-3 қўшимчаларини қабул қилиш эрта туғилиш ва кам вазн олиш хавфини камайтиришини аниқлаган.

Анналс оф Nutrition & Меtabolism нашрида чоп этилган тадқиқотда эса омега-3 боланинг когнитив, моторика ва кўриш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам бериши маълум қилинган.

Балиқ ёғи одатда атеросклерозни даволаш ва унинг олдини олиш учун ишлатилади. Чунки ундаги ёғ кислоталари қондаги ёмон холестерин миқдорини камайтиришга ҳамда қон босимини тартибга солишга ёрдам беради.

Балиқ ёғи нимаси билан хавфли?

Фото: Shutterstock
Баъзи инсонларда балиқ ёғи ошқозон билан боғлиқ муаммолар — диарея, ичаклар оғриғи каби хасталикларга олиб келиши мумкин. Айрим мутахассислар балиқ ёғини истеъмол қилиш аритмия хавфини ортишига сабаб бўлишига ишонади.

Шунингдек, халқаро тадқиқотчилар гуруҳи аниқлашича, ортиқча балиқ ёғи соғлом одамларда инсульт хавфини ошириши мумкин. Шу сабабли ҳар қандай дори ёки витамин, хусусан омега-3 ни қабул қилишдан шифокор билан маслаҳатлашиш энг тўғри қарордир.

Омега-3 кислоталари балиқ, қисқичбақасимонлар ва сув ўтларида кўпроқ учрайди, аммо ҳамма инсонлар ҳам бундай таомларни истеъмол қилавермайди. Шу боис мутахассислар балиқ ёғини озуқавий қўшимчалар сифатида қабул қилишни тавсия этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Балиқ ёғи нимаси билан хавфли: омега-3 нинг биз билмаган зарари