date

Қон босимини оширадиган асосий 5 сабаб

Қон босимини оширадиган асосий 5 сабаб

Қон босими инсон саломатлигида энг муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Уни оширадиган бир нечта омиллар мавжуд бўлиб, улар юрак-қон томир касалликларига олиб келиши мумкин.

Биринчи омил — нотўғри овқатланиш ва ортиқча тузли маҳсулотлар истеъмоли. Қонда натрий миқдорининг кўпайиши томирларнинг қисқаришига олиб келади, натижада қон босими ортиб кетади. Тадқиқотларга кўра, ҳар йили дунё бўйича 1,7 миллион киши ортиқча туз истеъмоли сабабли юрак ва қон томир касалликларидан вафот этмоқда.

Иккинчи сабаб — ортиқча чой ва қаҳва ичиш. Кофеин қон босимини кўтариб, юрак уришини тезлаштиради. Шунинг учун бу ичимликлар миқдорини кунлик икки пиёла билан чеклаш тавсия этилади.

Учинчи омил — семизлик. Ёғ қатлами томир деворларини қаттиқлаштиради ва юракка ортиқча юк туширади. Бу ҳолат гипертония ва юрак етишмовчилиги хавфини оширади.

Тўртинчи сабаб — қандли диабет. Ушбу касалликда буйрак функцияси заифлашади, бу эса қон босими назоратини издан чиқаради ва гипертония хавфини кучайтиради.

Бешинчи омил — жисмоний фаолиятнинг етишмаслиги. Мунтазам ҳаракат қон томирларни кенгайтиради ва қон босимини барқарорлаштиради. Ҳаракатсиз турмуш тарзи эса гипертония эҳтимолини 20–50 фоизга оширади. Шу боис ҳафтасига камида 4–5 марта, 30–45 дақиқалик машқлар тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қон босимини оширадиган асосий 5 сабаб