date

Юз йогаси: табиий гўзаллик ва ёшликни асраб қолиш усули

Юз йогаси: табиий гўзаллик ва ёшликни асраб қолиш усули

Ҳар бир инсон барвақт қаришни кечиктириш, узоқ йиллар давомида гўзал ва жозибадор кўринишни орзу қилади. Шу боис, сўнгги йилларда юз йогасига қизиқиш тобора ортаётир. Юз йогаси нафақат табиий, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам қулай бўлиб, у юздаги мушакларни мустаҳкамлашга қаратилган махсус машқлар тўпламидан иборат.

Муттасил равишда қўлланилганда, юз йогаси ажинларнинг камайишига, терининг равшан ва таранг кўринишига ёрдам беради. Бу йўналиш ҳозирда табиий "қаришга қарши" восита сифатида ҳам эътироф этилмоқда.

Юз йогаси аслида нима? У — юз мушакларини ҳаракатга келтириш, қон айланишини кучайтириш ва терига соғлом кўриниш бағишлашга хизмат қиладиган машқлар мажмуасидир. Инсон юзида тахминан 40 та мушак мавжуд бўлиб, уларнинг кўп қисми кундалик ҳаётда тўлиқ фаолият кўрсатмайди. Юз йогаси орқали эса ана шу мушаклар ишга туширилади ва натижада юз янада сиқиқ, ёш ва соғлом кўринади.

Мутахассислар таъкидлашича, агар машқлар мунтазам ва тўғри бажарилса, терида сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланади. Юздаги табиий ранг тикланади, қон айланиши яхшиланади, ҳамда инсон ўзини руҳан ҳам енгил ва барқарор ҳис қилади.

Юз йогасига қизиқишнинг яна бир сабаби — у химиявий воситалар ёки қиммат косметик муолажаларсиз, тўғридан-тўғри натижа бериши билан боғлиқ. Айниқса, табиий йўл билан гўзалликни асраб қолишни хоҳлайдиганлар учун бу усул ажойиб имкониятдир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Юз йогаси: табиий гўзаллик ва ёшликни асраб қолиш усули