The American Journal of Clinical Nutrition журналида эълон қилинган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, қайта ишланган гўшт ва шакарли газли ичимликлар кекса одамларда когнитив пасайиш (хотира заифлашуви) билан энг кучли боғлиқ маҳсулотлардир.
Тадқиқот тафсилотлари:
– 7 йил давомида 55 ёшдан катта 5000 дан ортиқ америкалик кузатилди.
– Уларнинг овқатланиш одатлари ўрганилди ва хотира махсус тестлар орқали баҳоланди.
Хавф кўрсаткичлари:
– Кунига битта порция қайта ишланган гўшт истеъмоли — хотира муаммолари хавфини 17% га оширади.
– Ҳар бир газланган ичимлик — яна 6% қўшимча хавф.
– Иккаласини бирга мунтазам истеъмол қилганларда когнитив пасайиш тезроқ кечади.
Мутахассислар тавсияси:
– Қайта ишланган гўштни камайтириш.
– Уйда тайёрланган соғлом таомларни кўпроқ истеъмол қилиш.
– Газли ичимликларни оддий сув билан алмаштириш.
Олимларнинг айтишича, парҳездаги оддий ўзгаришлар хотира пасайиши ва деменция ривожланиш хавфини камайтириши мумкин.
Манба: Uz24.uz
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!