date

Нидерландияда ярим миллион ари нобуд бўлди

Нидерландияда ярим миллион ари нобуд бўлди

Нидерландиянинг Алмере шаҳридаги боғда номаълум шахслар асаларичи Гаролд Стрингерга тегишли 10 та уяни ёқиб юборди. Ёнғин натижасида тахминан ярим миллион ари нобуд бўлди.

Стрингернинг айтишича, ҳар бир уйда ўртача 40–60 мингта ари яшаган. У бу воқеани “даҳшатли ва оғриқли” деб атади. Полиция ёнғин атайлаб чиқарилганини, уяларга ёнувчи модда ишлатилганини маълум қилди.

Воқеа Алмере шаҳридаги Бетрихпарк ҳудудида содир бўлган. Полиция ҳодисани тергов қилмоқда ва гувоҳларни изламоқда. Маҳаллий аҳолига ёнғин ҳақида маълумот бериш сўралган.

Мутахассисларнинг айтишича, Нидерландияда арилар сони камайиб бормоқда. Шунга қарамай, Стрингер янги уялардан колония яратиб, ишини давом эттиришини билдирди.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нидерландияда ярим миллион ари нобуд бўлди