date

Сунъий интеллект мактабларни эгаллаяпти

Сунъий интеллект мактабларни эгаллаяпти

Уелсдаги мактабларда сунъий интеллект ўқитувчиларга ёрдам бермоқда. У дарс тайёрлаш ва ҳужжатлар ёзишда қулайлик яратади. Аммо мутасаддилар ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича аниқ кўрсатмалар зарурлигини айтмоқда.

Баъзи ўқитувчилар ўқувчиларнинг мустақил фикрлаши камайишидан ва плагиатдан хавотирда. Шунга қарамай, АИ кўплаб ишларни енгиллаштириб бермоқда.

Сванси шаҳридаги бир мактабда ўқувчиларга сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш ўргатилмоқда. Ўқитувчилар АИ ёрдамида ёзилган ишларни осонгина фарқлашларини айтмоқда.

Мутахассислар фикрича, бу технология ўқитувчиларга ёрдам беради, лекин уни эҳтиёткорлик билан ишлатиш лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллект мактабларни эгаллаяпти