Тарвуз ёз фаслининг энг кўп истеъмол қилинадиган полиз экиндларидан бири бўлиб, у ўзининг ширин ва широли таъми билан танилган. Шу билан бирга, бу мевa организм учун фойдали моддалар манбаи ҳисобланади. Унинг таркибида сув миқдори кўп бўлгани учун иссиқ кунларда чанқоқни қондириб, сувсизланишдан сақлайди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тарвуз A ва C витаминларига, шунингдек, калий ва магний каби муҳим минералларга бой. Ушбу моддалар иммунитетни мустаҳкамлаш, юрак фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва организмни зарур энергия билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Тарвуз истеъмоли ҳазм қилиш жараёнини ҳам яхшилайди. Ундаги толалар овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаб, организмдан зарарли моддаларни чиқаришга ёрдам беради. Шунингдек, антиоксидант моддалар тери ва кўз соғломлигини сақлашда фойдали.
Бироқ мутахассислар тарвузни меъёрида истеъмол қилишни маслаҳат бермоқдалар. Ҳаддан ташқари кўп ейиш қорин дам бўлишига ва қон таркибидаги шакар миқдорининг ортишига сабаб бўлиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!