date

Ҳиндистонда йўтал сиропларидан вафот этган болалар сони ошмоқда

Ҳиндистонда йўтал сиропларидан вафот этган болалар сони ошмоқда
Ҳиндистонда сўнгги бир ой ичида Maharashtra ва Madhya Pradesh штатларида камида 14 нафар бола вафот этгани сабабли, йўтал сиропларини вақтинча тақиқлашга қарор қилинди. Болаларда дастлаб шамоллаш аломатлари кузатилган, аммо кейинчалик уларнинг аҳволи оғирлашиб, буйрак етишмовчилиги ва ҳушдан кетиш ҳолатлари қайд этилган.

Расмийлар ўлимлар содир бўлган болаларнинг уйидан топилган йўтал сиропларини вақтинча сотишни тўхтатди. Айрим мутахассислар бу ҳолатни заҳарланиш билан боғлашаётгани, бошқалар эса камёб Чандипура вируси сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Ҳозирда 22 та сироп партияси тақиқланган. Ражастанда ҳам бир неча бола сироп ичгач вафот этган ва бир шифокор унинг хавфсизлигини текшириш мақсадида ичиб, ҳушидан кетган.

Эслатиб ўтамиз, 2022-йилда Ўзбекистонда ҳам Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” сиропи сабаб 69 нафар бола ҳалок бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳиндистонда йўтал сиропларидан вафот этган болалар сони ошмоқда