date

Табиатнинг қаҳрли зарбаси Ветнамда минглаб уйни сув остида қолдирди

Табиатнинг қаҳрли зарбаси Ветнамда минглаб уйни сув остида қолдирди

Вьетнамда “Матмо” тўфони оқибатида келиб чиққан кучли ёмғир ва сув тошқини натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди, деб Синьхуа агентлиги хабар берди.

Маҳаллий табиий офатларга қарши кураш агентлиги маълумотларига кўра, 15 700 дан ортиқ уй сув остида қолди, 400 тадан зиёд уйга зарар етди. Шунингдек, 14,6 минг гектар шоли ва бошқа қишлоқ хўжалиги ерлари ҳам селдан жабр кўрган.

Сув тошқинлари оқибатида 97 мингдан зиёд чорва ва паррандалар ҳалок бўлди. Шимолий ва марказий тоғли ҳудудларда 602 та жойда сув тошқини қайд этилди. Кўчкилар сабаб транспорт ҳаракати чекланган. Вьетнам бош вазири Фам Мин Трин аҳолини муҳофаза қилиш бўйича фавқулодда директива чиқарди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Табиатнинг қаҳрли зарбаси Ветнамда минглаб уйни сув остида қолдирди