Британ монархлари орасида тахтда энг узоқ вақт қолгани марҳум қиролича Елизавета II нинг узоқ умр кўришига ёрдам берган овқатланиш тартибини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: Дзен
2022 йилда вафот этган Буюк Британия қироличаси Елизавета II Британия тарихидаги энг узоқ — 70 йил давомида ҳукмронлик қилган қиролича ҳисобланади ва ундан ўрганиш керак бўлган нарсалар талайгина. Албатта, қироличанинг 96 йил давомида жиддий касалликсиз умр кўриши у ердаги биринчи даражали тиббиёт, энг яхши парвариш ёрдам берган, монарх эса асосий вақтини тоза ҳавога тўла яшил табиат қўйнида кўпроқ вақт ўтказган. Аммо Елизавета II тўғри овқатланишга ҳам бирдек эътиборли бўлган.
Букингем саройи ошпази Даррен Макгредининг сўзларига кўра, қиролича ўзи ейдиган ҳар бир таом менюсини уч кун олдин шахсан ўзи кўриб чиққан — расмий зиёфатлар менюсига ҳам худди шундай ёндашган. Мисол учун, менюда қироличага ёқмайдиган таомлар бўлса, уни алоҳида ёзиб қўйган, ошпазлар эса шунга қараб менюни мослаштирган.
Елизавета II ва шаҳзода Филипп, 1965 йил
Фото: Marie Claire
Агар малика ёзилганларга бирор бир таом қўшмоқчи бўлса, чизиқ чизиб, устига таом номини ёзган. Шаҳзода Эндрю у билан кечки овқатни бирга қилганида шундай бўлганди, ошпазлар унга апелсинли крем брюле тайёрлаб беришган.
Қироличага тайёрланадиган асосий овқатлар учун етказиб бериладиган маҳсулотларнинг бари табиий бўлган ва Елизавета II жойлашган қаср яқинида етиштирилган. Мисол учун, сабзавотлар, мевалар, резаворлар ва кўкатлар албатта қироллик боғида бўлиши шарт эди. Маълум бўлишича, қиролича мевалардан шафтолини, резаворлардан қулупнайни яхши кўрган.
Нонушта
Фото: Marie Claire
Британияликлар азалдан чой ичишни хуш кўрадиган халқ, марҳум қиролича ҳам бундан мустасно эмас эди. Ҳазрати олиялари британияликларнинг бу ичимликка бўлган меҳрини тасдиқлайди. У тонгда доим сут ва шакарсиз чой ичар, шакар ўрнига Елизавета иккита печене ейишни яхши кўрар эди. У нонушта учун ёрма, тост, мармелад ва йогуртни афзал кўрган. Монарх шунингдек, тўйимли нонуштани унчалик ёқтирмаган, айниқса, дудланган лосос билан қовурилган тухумни истеъмол қилмаган.
Қироличанинг хизматкори Чарльз Оливернинг айтишича, Иккинчи жаҳон урушидан бери Елизавета II зира, қора мурч ёки саримсоқ билан димланган селд балиғи — киперни хуш кўриб истеъмол қилган. Бироқ бу овқатни тайёрлашда деярли саримсоқ қўшилмасди, чунки Елизавета II саримсоқни ёқтирмасди, саройдагиларга ҳам истеъмол қилишни тақиқлаганди.
Тушлик
Фото: Marie Claire
Қиролича тушлик учун оддий ва паст калорияли овқатларни афзал кўрган, крахмал ва углеводлардан воз кечиб, улар ўрнига картошка ва макаронни қўшган. Шунинг учун монарх кўпинча буғда пиширилган балиқ ва димлаб пиширилган сабзавотларни истеъмол қилган.
Тушдан кейинги чой
Фото: Marie Claire
Тушдан кейинги енгил тамадди ва чой кўплаб инглизларнинг, шу жумладан, қироллик оиласи аъзолари рационининг бир қисмидир. Елизавета II кечки соат бешларда муҳим вазифалардан қисқа танаффус қилар ёки юқори мартабали меҳмонларни анъанавий чойга таклиф қилар эди. Бу пайтда чой ичиш бир-иккита ширинлик билан чекланмасди. Қироличанинг тушдан кейин чойи пайтида дастурхонга турли хил пишириқлар, сендвичлар ва тортлар тортилган, Елизаветанинг ўзига хос таомлари бўлган — қиролича дудланган лосос, янги бодринг ва тухум қўшилган сендвични, ширинликлардан эса шоколадли ва занжабилли тортни яхши кўрган.
Кечки овқат
Фото: Marie Claire
Елизавета II кўпинча кечки овқатни дудланган лосос, форел ва скумбриядан тайёрланган паштет билан бошлаган. Даррен Макгреди қиролича гўштли овқатларни севиб истеъмол қилганини эслайди. Мисол учун, унинг севимли таоми қўзиқорин соусида пиширилган кийик гўштли стейк бўлган. Монарх ширинликларни унчалик хушламаган, аммо шоколадни яхши кўрган. Шунинг учун кечки овқатдан кейин десерт сифатида шоколадли ширинликларни шахсан ўзи танланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди