Android фойдаланувчиларни доомскроллинғдан ҳимоя қилувчи функцияни тақдим этди

Google компанияси Android операцион тизимига фойдаланувчиларни кераксиз вақт сарфлашдан сақловчи янги "Паусе Поинт" функциясини қўшди. Ушбу янгилик фойдаланувчиларга ўзлари учун чалғитувчи деб белгиланган иловаларни очганда 10 сониялик танаффус қилишни мажбурий қилиб қўяди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
TikTok, Instagram, Х ва YouTube каби иловалар кўпинча вақтни ўғирлайдиган алгоритмлар туфайли фойдаланувчиларни ўз домига тортиб олади. "Паусе Поинт" айнан шу жараённи тўхтатиб, фойдаланувчига иловани очишдан олдин ўз қарорини қайта кўриб чиқиш имконини беради.
Google ушбу қадамни нафақат фойдаланувчиларнинг руҳий саломатлигини ўйлагани, балки ижтимоий тармоқларнинг зарарли таъсири бўйича кучайиб бораётган халқаро қонунчилик талабларига жавоб сифатида амалга оширмоқда. Компания вакилларининг таъкидлашича, мақсад одамларга рақамли дунёдан узилиш ва онглироқ қарорлар қабул қилиш учун воситалар тақдим этишдир.
Янги функция ишга тушганда фойдаланувчига нафас олиш машқларини бажариш ёки скроллинг ўрнига фойдалироқ машғулотлар билан шуғулланиш таклиф этилади. Масалан, тизим китоб ўқиш, фитнес ёки аудиокитоблар каби муқобил иловаларни тавсия қилиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!