date

AMD корпоратив иш станциялари учун янги Ryzen PRO 9000 процессорларини тақдим этди

AMD корпоратив иш станциялари учун янги Ryzen PRO 9000 процессорларини тақдим этди

AMD компанияси ўзининг Ryzen PRO 9000 туркумини олтита янги процессор модели билан кенгайтирди. Ушбу янги маҳсулотлар оддий фойдаланувчилар учун эмас, балки асосан корпоратив сектор ва юқори унумдорликка эга иш станциялари учун мўлжалланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Сериянинг энг кучли вакили Ryzen 9 PRO 9965X3D бўлиб, у 16 ядро ва 32 оқимга эга. Proтсессор 4,3 ГГс базавий ва 5,5 ГГс максимал частотада ишлайди. 128 МБ Л3-кеш хотираси билан жиҳозланган ушбу модел ўйинлар ва оғир ҳисоблаш жараёнлари учун юқори самарадорликни таъминлайди.

Шунингдек, 8 ядроли Ryzen 7 PRO 9755X3D модели ҳам тақдим этилди. У 5,2 ГГс частота ва 96 МБ Л3-кеш хотирасига эга бўлиб, ўзининг техник кўрсаткичлари бўйича машҳур Ryzen 7 9800X3D моделига жуда яқин туради.

AMD ушбу X3D моделларидан ташқари, Ryzen 9 PRO 9955, Ryzen 9 PRO 9965, Ryzen 7 PRO 9755 ва Ryzen 5 PRO 9655 каби яна тўртта процессорни намойиш қилди. Ушбу моделлар 6 тадан 16 тагача ядро сонига эга бўлиб, 120–170 В ТДП даражасида ишлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » AMD корпоратив иш станциялари учун янги Ryzen PRO 9000 процессорларини тақдим этди