date

Тҳермал Гриззлй компанияси скальп қилинган Intel Коре Ultra 7 270К Plus процессорини чиқарди

Тҳермал Гриззлй компанияси скальп қилинган Intel Коре Ultra 7 270К Plus процессорини чиқарди

Тҳермал Гриззлй компанияси махсус қайта ишланган Intel Коре Ultra 7 270К Plus процессорлари савдосини бошлади. Ушбу қурилмалар завод шароитида иссиқлик тарқатувчи қопқоқдан (кришка) ажратилган бўлиб, кристалнинг тўғридан-тўғри совутиш тизими билан ишлашига мослаштирилган. Бундай процессорнинг нархи 525 долларни ташкил этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Арров Лаке туркумига мансуб мазкур CPU ЛГА1851 сокети учун мўлжалланган. У 24 та ядро (8 та унумдор ва 16 та энергия тежамкор) ҳамда 24 та оқимга эга. Proтсессор 5,5 ГГс гача частотада ишлайди ва 36 МБ Intel Смарт Каче хотираси билан жиҳозланган. Унинг стандарт ТДП кўрсаткичи 125 Вни ташкил этади.

Оддий Intel Коре Ultra 7 270К моделининг тавсия этилган нархи 290-300 доллар атрофида бўлса-да, Тҳермал Гриззлй таклиф этаётган вариант деярли икки баробар қимматроқ. Компания маълумотларига кўра, суюқ металл ва махсус сув блоки ёрдамида процессор ҳарорати стандарт ҳолатга нисбатан 22°К гача пасайиши мумкин.

Скальп қилинган процессор Intel'нинг расмий кафолатидан маҳрум бўлади, шунинг учун Тҳермал Гриззлй ўзининг шахсий кафолатини тақдим этади. Ҳар бир CPU синчковлик билан текширилади ва тўпламга тест натижалари ҳамда кристалнинг макросурати ёзилган USB-диск илова қилинади. Ишлаб чиқарувчи процессорни қайта ёпишни қатъиян тавсия этмайди, чунки бу қурилманинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Тҳермал Гриззлй компанияси скальп қилинган Intel Коре Ultra 7 270К Plus процессорини чиқарди