date

Google янги фойдаланувчилар учун бепул хотира ҳажмини чекламоқда

Google янги фойдаланувчилар учун бепул хотира ҳажмини чекламоқда

Google компанияси янги аккаунтлар учун булутли хотира сиёсатини ўзгартирмоқда. Эндиликда янги фойдаланувчилар ўз ҳисобини телефон рақами билан боғламаса, уларга атиги 5 GB бепул хотира тақдим этилиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Аввалроқ барча янги аккаунтлар Gmail, Google Drive ва Google Photos хизматлари учун умумий 15 GB бепул жойга эга бўлар эди. Компания вакилларининг таъкидлашича, ушбу ўзгариш тизимдан нотўғри фойдаланишнинг олдини олиш ва 15 GB ҳажмдаги хотира ҳар бир шахсга фақат бир марта берилишини таъминлашга қаратилган.

Мутахассисларнинг фикрича, бу қарор хотира қурилмалари нархининг ошиши ва уларнинг тақчиллиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Google қўллаб-қувватлаш саҳифаларидаги маълумотлар ҳам янгиланиб, фойдаланувчиларга тақдим этиладиган хотира ҳажми бўйича аниқроқ тушунтиришлар киритилди.

Таъкидлаш жоизки, телефон рақамини боғлаш амалиёти Google аккаунтини яратишда аввал ҳам стандарт ҳисобланган. Бироқ, СИМ-картасиз Android қурилмаларида рўйхатдан ўтиш каби айрим истисно ҳолатлар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Google янги фойдаланувчилар учун бепул хотира ҳажмини чекламоқда