date

Доналд Трумп ва технология гигантлари раҳбарлари Пекинда Си Цзиньпин билан учрашди

Доналд Трумп ва технология гигантлари раҳбарлари Пекинда Си Цзиньпин билан учрашди

АҚШ президенти Доналд Трумп Пекинга расмий ташриф билан етиб келди. Бу сўнгги ўн йилликда амалдаги Америка президентининг Хитойга амалга оширган илк йирик ташрифи бўлди. Ташриф доирасида Доналд Трумп Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиши ва давлат даражасидаги қабул маросимларида иштирок этиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу сафар нафақат сиёсий, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга. АҚШ делегацияси таркибидан дунёнинг етакчи технология компаниялари раҳбарлари ўрин олган. Хусусан, Tesla асосчиси Elon Musk, NVIDIA бош директори Женсен Ҳуанг ва Apple раҳбари Tim Cook каби нуфузли шахслар Пекин музокараларида иштирок этмоқда.

Музокараларнинг асосий кун тартибидан савдо тарифлари, нодир металлар таъминоти, сунъий интеллект ривожи ҳамда Эрон ва Тайван билан боғлиқ геосиёсий масалалар ўрин олган. Томонлар, шунингдек, Америка самолётлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитойга етказиб бериш бўйича йирик битимларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Делегация таркибига Boeing раҳбари Келлй Ортберг ва ГE Аэроспасе бош директори Ларрй Кулп каби саноат гигантлари вакиллари ҳам киритилган. Ушбу ташриф икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни қайта тиклаш ва технологик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Доналд Трумп ва технология гигантлари раҳбарлари Пекинда Си Цзиньпин билан учрашди