Зираворлар овқатни мазали қилиш билан бир қаторда соғлигимизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Лекин шуни ёдда тутинг, ҳаммаси ҳам эмас! Қуйида соғлигимизга зарарли ҳисобланган зираворлар рўйхати келтирилган. Уларни истеъмол қилмаслик эмас, меъёрида тановул қилишингизни тавсия этамиз.
1. Қалампирмунчоқ доналари. Энг кўп ишлатиладиган зиравор бўлиб, уни балиқ ва гўштдан тайёрланган шўрваларга кўп солишади. Қалампирмунчоқ доналари ошқозон яраси ва гастритга чалинган инсонларга тавсия этилмайди.
2. Розмарин. Қон босими юқори, ҳомиладор аёллар ва эпилепсия билан оғриган беморларга мумкин эмас. Розмарин буйракка салбий таъсир кўрсатади. Агарда уни кўп истеъмол қилиб юборсангиз ошқозонингиз безовталана бошлайди.
3. Долчин. Ушбу зираворни кўп миқдорда истеъмол қилса, бош оғриғи, зарда бўлиш ёки ҳолдан тойишга олиб келади. Жигар билан боғлиқ муаммоси бор беморлар уни тановул қилмаганлари маъқул.
4. Мускат ёнғоғи. Уни иложи борича камроқ дозада тановул қилган яхши. Чунки кўп истеъмол қилиб қўйса, заҳарланиш, галлюцинация ва уйқусизлик пайдо бўлади.
5. Ялпиз. Ялпиз халқ табобатида кўп ишлатилади, шарбат ва шўрваларга қўшилади. У тинчлантириш хусусиятига эга, аммо кўп истеъмол қилинса, уйқусизликка олиб келади. Ошқозон-ичак тракти билан оғриганларга ялпиз тавсия этилмайди.
6. Хантал. Хантил шарбати қизилўнгач, буйрак ва юрак-қон томир тизимида касаллик мавжуд беморларга тавсия қилинмайди. Унинг бир неча грами ҳам зарар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, хантал шарбати ошқозон кислотасининг ошишига олиб келади.
Туз ва шакар билан зираворларни бирга ишлатиш мумкин, лекин кам миқдорда фойдаланиш тавсия этилади. Зираворлар овқатингизни хуштаъм қилувчи восита, аммо кўп фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади