4 044
Энди Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Россияда машина бошқариш мумкин
Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси Россия Федерациясида тан олинадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилиб ўтди.
«Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси Россия ИИВнинг Свердловск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига таяниб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасида 2011 йил 28 мартга қадар берилган, амал қилиш муддати белгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41-43-моддалари ва 6-7-иловаларига мувофиқ Россия Федрацияси ҳудудида тан олинади.
Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига мувофиқ Бош консулхона мазкур масалани Россия томони билан биргаликда ҳал қилди», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"
Германияда россиялик шахс икки украиналик ҳарбийни пичоқлади
Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар
“Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди