Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди

Мамлакатимизнинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган хоккей бўйича "U-18 Осиё-Океания чемпионати" доирасида финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-18 терма жамоамиз Таиландга қарши саф тортди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Вакилларимиз сафида Тимур Ҳабибов ва Абдуқаюм Абдувосиқов шайбаларга муаллифлик қилди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз мазкур турнирда чемпионликни қўлга киритди.
3-ўрин учун кечган баҳсда эса Мўғулистон хоккейчилари БАА термасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медалларга эга чиқди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Вакилларимиз сафида Тимур Ҳабибов ва Абдуқаюм Абдувосиқов шайбаларга муаллифлик қилди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз мазкур турнирда чемпионликни қўлга киритди.
3-ўрин учун кечган баҳсда эса Мўғулистон хоккейчилари БАА термасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медалларга эга чиқди.






























Изоҳлар 0
…