11:07 / 29.04.2024
230

Германияда россиялик шахс икки украиналик ҳарбийни пичоқлади

Германияда россиялик шахс икки украиналик ҳарбийни пичоқлади
Фото: РИА Новости / Захари Шойрер
Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати 28 апрел, якшанба куни кечки шарҳда Германияда бир кун олдин ҳалок бўлган Украина фуқаролари Россияга қарши урушда яраланганидан кейин реабилитация курсидан ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлганини маълум қилди. Ҳозирда консуллар марҳумларнинг хизмат қилган бўлинмалари ҳақидаги маълумотларни аниқлаб, уларнинг яқинлари билан алоқа ўрнатмоқда.

«Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик хизмати департаменти ва Мюнхендаги Бош консуллигига ишни алоҳида назоратда ушлаб туриш ва қотилнинг жазоланиши учун Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан доимий алоқада бўлишни топширди», дейилади шарҳ матнида.

ТИВ раҳбари, шунингдек, Россия Федерациясининг 57 ёшли фуқароси бўлган гумонланувчи тезкор қўлга олингани учун Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига миннатдорчилик билдирди. Германия ҳукумати 28 апрел куни қабул қилган чорага кўра, у судгача ҳибсда бўлади.

Россиялик иккита қотилликда гумон қилинмоқда

27 апрел куни Германия жанубидаги Гармиш-Партенкирхен ер округидаги Бавариянинг Мурнау шаҳрида икки Украина фуқароси ҳалок бўлди. 36 ёшли эркак пичоқдан олинган оғир жароҳатлардан воқеа жойида вафот этган, 23 ёшли эркак эса оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кейинчалик у ҳам ҳаётдан кўз юмган.

Жиноятчи деб тахмин қилинган шахс яширинган. Тез орада қидирувлар пайтида 57 ёшли гумонланувчи қўлга олинди. Полиция маълумотларига кўра, у Россия Федерацияси фуқароси бўлиб, жиноят содир этилган ерга яқин жойда яшайди.

«Биз ҳали терговнинг бошида турибмиз», деди қотиллик содир этилган куни журналистларга минтақавий полиция бошқармаси матбуот котиби Даниэл Кац. «Ҳодисанинг аниқ ривожи, келиб чиқиш сабаблари ҳозирда жиноий тергов предмети ҳисобланади», — дея қўшимча қилди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда россиялик шахс икки украиналик ҳарбийни пичоқлади