250
Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"
Ўзбекистон ОТЖ Париж Олимпиадасига йўлланма олгани бутун Ўзбекистоннинг ютуғига айланди. Бу мавзуда ҳаммада турлича фикрлар янграётгани бор гап. Биз эса ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлган, ўз вақтида мазкур ёш тоифасидаги терма жамоани бошқарган Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.
— Авваламбор, тарихий ғалаба билан барчани табриклайман. Ўзимда йўқ хурсандчилик. Ички ҳиссиётларни таърифлаб беришим қийин, чунки озми ёки кўп бу терма жамоа билан ўз вақтида ишлаганман. Ўйлайманки, Япония билан ўйинда ҳам ғалаба қозониб вазифани охирига етказиб қўйишади.
— Бу терма жамоа очилганида биринчи мураббий Дилшод Нуралиев эди. Кейин Усмон Тошев CAFAда қисқа вақт бошқарди. Ўша вақтда йиғилган терма жамоадан 60 фоизи ҳозир сақланиб қолинган. Ёшлардан Аббос Файзуллаев, Зафармурод Абдираҳматов, Абдуқодир Ҳусанов қўшилишди. Бу муваффақиятда барча мураббийлар, академияларида тарбиялаган устозларининг ҳиссаси бор.
— Ўзбекистонда етишиб чиқаётган ҳар бир авлод ютуқларга эришишини тилаб қоламан. Бу бошланиши. Олимпиадаларга чиқиш давомли бўлсин. Энди ҳозирги авлодга келсак, ўша вақтдаёқ кучли селекция олиб борилган. "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф" академияларида яхши селекция қилинган. Мураббийлар кўра билиб олиб келган. Иккинчидан мазкур авлоднинг ўзи омадли чиқди. Ёшлигидан пойдевор мустаҳкам қўйилган. Ички муҳити ҳам аъло даражада. Бир-бирини ўзаро ҳурмат қилиши, тарбияси муваффақиятда катта роль ўйнади.
— Гуруҳ босқичида хотиржам эдим. Улардан кўнглим тўқ эди. Сўнгги икки ўйинда нафақат мен, балки ҳамма ҳаяжонда ўтирди. Саудия Арабистони билан алоҳида ҳисоб-китоб бор эди. Бу нарса 2019 йилда бошланган. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ўйинда бир киши кам қолгандик. Кейин финалда мағлубиятга учрашди. Фақат бир нарсадан хавотирда эдим, йигитлар ҳаддан ташқари аламга берилиб кетишлари. Барибир қасос олишди. Индонезияга қарши учрашувда дастлаб ҳисобни рақиблар очишди. Яхши ҳам ВАР бор эди, чунки жуда қийин вазият эди. 1:0дан кейин менда ғалабага шубҳа қолмади. Мураббийларнинг тактикаси, стратегияси иш берди. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар орқали Индонезиядан икки бош устун ўйнашди.
— Йигитлар Парижгача катта йўлни босиб ўтишди. Бунда ота-онаси, мураббийларига, академияларда тарбиялаган оддий тарбиячи, ошпазгача меҳнати турибди. Халқнинг, ўзларининг юзи ёруғ бўлди. Шу паллада Диёр Раҳимқуловни ҳам эслаб ўтишни жоиз деб биламан. Диёрга берган ваъдасини устидан чиқишди. Унинг руҳи шод бўлсин. Олимпиадага чиқишда Диёрнинг ҳам ҳиссаси бор. Шу йигитлар билан бирга ишлаган, шуғулланган.
Муаллиф: Iskandarov Abdulaziz
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди