date
views 350

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди

Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди
Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.

Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00 ва 16:00 ҳаракатланади.

Қатновлар «Uzautotrans service» корхонасининг YUTONG автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди