20:12 / 04.02.2020
2 438

Дизель ёнилғисини яширинча олиб кириш режаси барбод бўлди

Дизель ёнилғисини яширинча олиб кириш режаси барбод бўлди
Дизель ёнилғисининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали катта миқдордаги дизель ёнилғисини юртимизга олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди.

Яъни қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаро К.И. бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Текширув жараёнида, мазкур юк автомашиналар юкхонасининг тагида қўлбола усулда ясалган хуфя жойда, декларацияда кўрсатилмаган 650 литр дизель ёнилғиси борлиги маълум бўлди.
Юртимизга қайта сотиш мақсадида олиб келинган мазкур дизель ёнилғиси ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дизель ёнилғисини яширинча олиб кириш режаси барбод бўлди