12:45 / 16.02.2020
3 173

Сергелида Lacetti уч пиёдани уриб кетди

Сергелида Lacetti уч пиёдани уриб кетди
Сергели туманида инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати берган дастлабки маълумотларга кўра, 16 февраль куни соат 07:30ларда Сергели тумани Чоштепа кўчасида Янгийўл туманида яшовчи О.А. «ВАЗ-2106» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўл четида жойлашган уйнинг деворига урилган.

Шундан сўнг Янгийўл туманида яшовчи Р.Ш. Lacetti русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб «Ваз 2106» русумли транспорт воситаси олдида турган пиёдаларни уриб юборган.
Натижада, пиёдалар С.И. ва М.Н. воқеа жойида, пиёда Д.Р. эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида Lacetti уч пиёдани уриб кетди