
Ироқ U-23 терма жамоаси кеча Париж-2024 Олимпиадасига учинчи ўринни олган ҳолда тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Улар бу курашда индонезиялик ҳамкасбларини таслим қилишди. Учрашувдан сўнг Ироқ U-23 терма жамоаси бош мураббийи Радҳи Шенаишил фикрлари билан ўртоқлашди.
"Асосий қаҳрамонлар - бизнинг футболчилар. Бу ажойиб кураш бўлди. Лекин осон кечгани йўқ. Турнирни Таиландга қарши мағлубият билан бошлаганимиз катта босим остида қолдирганди. Баъзи футболчилар ёш ва уларда бундай тажриба йўқ. Келажак ҳақида гапира олмайман. Биз энди бироз ҳордиқ чиқарамиз ва кейин Олимпия ўйинлари учун махсус дастур тузамиз. Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб. Бу мусобақада ўйнамаган қўшимча футболчиларни чақиришим мумкин. Лекин уларнинг исмларини айта олмайман",- дейди Радҳи Шенаишил. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар