Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 19-20 февраль кунлари мазкур мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади, Туркия Республикаси президенти кутубхонаси мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди